БУХОРО ВА САМАРҚАНД СУВ ТАҚСИМОТИ — Зарафшон дарёсининг Самарқанд ва Бухоро воҳалари ўртасидаги сув тақсимоти. Бухоро ва Самарқанд воҳаларида сув тақсимоти Кадимдан то сунгги вактларгача муайян тартибда давом этиб келган бўлиб, Зарафшон деҳкончилиги учун яроқли ерларнинг маълум бир қисминигина суғора олган, холос. Қад. мироблар дарёдаги сув сатҳининг ҳолатини «вақти пуроб» (кўп сувлик), «вақти миёноб» (ўрта сувлик) ва «вақти қиллатиоб» (оз сувлик) пайтларига бўлганлар. Зарафшон суви ўртача бўлган пайтларда «нимжўй», яъни «ярим ариқ» усулида таксимланган. Дарёда сув оз бўлган пайтларда ҳамма сув Бухорога ташланган. Бу «обпартав», яъни «сув ташлаш» деб аталган. «Обпартав» фақат Бухоро ш. ни сув билан таъминлаш учун қўлланилиб, мавсумда 2 марта (май ойининг 2-ярми ва авг. нинг охирида) амалга оширилган. «Обпартав» муддати 2—4 ҳафтага чўзилган. Зарафшон суви масаласида Бухоро Самарқандга қарам бўлган. Шунинг учун ҳам Зарафшон водийсининг юқори қисми подшо Россияси томонидан босиб олингандан сўнг Самарқанд маъмурияти билан Бухоро амирлиги ўртасидаги муносабатларда сув масаласи алоҳида ўрин тутди. 1872 й. ҳар икки томон вакиллари иштирокида Самарқандда Бухоро ва самарқанд сув тақсимоти ва С. с. т. комиссияси тузидди. Комиссия Бухоро ва Самарқанд ўртасидаги сув тақсимотининг қад. тартибларини муҳокама қилиб, мавсумда Бухоро учун 2 марта — 15 апр. дан 15 майгача ва 15 авг. дан 15 сент. гача дарёни «обпартав» ёки «нимжўй» қилишга қарор қилди. 19-а. нинг 80—90-й. ларида Самарқанд воҳасида суғориладиган деҳқончилик майдони кенгайтирилиб, Зарафшон сувининг кўпи ана шу воҳанинг юқори қисмида сарф бўла бошлади. Натижада Бухоро воҳаси тезтез сув танқислигига учраб турди. Сув масаласини Бухоро ва самарқанд сув тақсимоти ва С. с. т. комиссияси 1894, 1895 ва 1902 й. ларда қайтақайта муҳокама қилди. Комиссия Бухоро ва Самарқанд воҳаларидаги суғориладиган ер майдони ҳажмини назарда тутиб, қуйидагича қарор қилди:
1) Зарафшонда сув қанча бўлишидан қатьи назар, дарё сувининг учдан икки қисми (67%)ни Самарқандга, учдан бир қисми (33%) ни Бухорога ташлаш;
2) мавсумда икки марта (2 апр. дан 20 апр. гача ва 18 авг. дан 5 сент. гача) Бухорога ташланадиган сув миқдорини кўпайтириш. Аммо бу б-н Б. ва С. с т. масаласи ҳал бўлмади. 19-а. охирларида Зарафшоннинг юқори оқимида сув омборлари барпо этиш ва Бухорога Амударёдан сув чиқариш ғоялари пайдо бўлди. Бу ғоялар 20-а. 60-й. ларига келиб узилкесил амалга оширилди: воҳанинг суғориш системаси қайта қурилиб, гидроиншоотлар кўпайтирилди, Зарафшон бўйлаб «Оқ ва Қора дарё сув айирғичи», Хархўр, Шоҳруд, Шофиркон ва б. йирик гидроузеллар қурилди, Каттақўргон, Қуйимозор сув омборлари, АмуҚоракўл каналы ва АмуБухоро машина капали каби улкан суғориш иншоотлари тўлиқ қурилиб, ишга туширилди.
Ад.: Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1966; Ахмад Дониш, История мангитской династии, Душанбе, 1967; Муҳаммаджонов А., Зарафшон водийсинингсув хўжалиги тарихидан, Т., 1959.
Абдулаҳад Муҳаммаджонов.