БУХОРИЙ Убайдуллоҳ ибн Масъуд ибн Умар Тож ашшаръиа ал-Бухорий (?, Бухоро — 1346) — қомусий олим. Ҳиротда ижод қилган. Бухорийдан мат. га дойр А«лгебраик масалалар» («Масоил алжабрия»), «Ҳисоб», «Мерос тақсимлаш ҳақида фан» («Таълими фароиз») номли асарлар қолган. Бухорийнинг қомусий асарларидан «Қисқа кафолатни тозалаш» (анНуқайаМухтасар алВиқайа») диққатга сазовор. Бухорий Али ФарғонийМарғилоний (•? — 1197)нинг «Раҳбарлик масалаларида кафолат ҳақида ҳикоя» («Виқайа арривайа фи масоил алҳидайа») деб аталувчи асарини қисқача ва тушунарли баён этган. Бухорий асарлари Англия, Венгрия, Германия, Тожикистон ва Ўзбекистон қўлёзмалар фондларида сақланади.