БУХОРИЙ Мирзо Шамс

БУХОРИЙ Мирзо Шамс (1804?) тарихнавис олим; сарой муншийлари авлодидан. Бухорий ўз аждодлари изидан бориб, Бухоро амири саройида муншийлик қилган. 1845 й. у Маккага ҳажга кетиб, у ердан 1849 й. қайтиб келган, 1859 й. эса Оренбургга тижорат ишлари билан борганда шарқшунос В. В. Григорьев унга Бухоро ва Қашқар хусусида тарихий асар ёзишни маслаҳат берган. Шунга кўра Б. «Баёни баъзи ҳаводисоти Бухоро, Хўқанд ва Қошғар» («Бухоро, Қўқон ва Қашқарнинг айрим воқеаҳодисалари баёни») китобини битган.

Фарҳод Қосимов.