БУХКИНО

«БУХКИНО» — Ўрта Осиёдаги биринчи кино ташкилоти. БХСР билан Ленинград «Севзапкино» ташкилоти ўртасидаги шартнома асосида ташкил қилинган (1924.21.4). Бадиийташвиқий, ижтимоийхроникал фильмлар и. ч., уларни ижарага олиш, сотиб олиш, кинотеатрлар қуриш ва ишлатиш каби масалалар билан шуғулланган. «Бухкино» ўз фаолияти давомида республикада бўлаётган муҳим воқеаларни акс эттирувчи «Бухоро маданий қурилиш йўлида», «Ўрта Осиё бўйлаб», «Москвада Бухоро маърифат уйи», «Бутун Бухоро қурултойи» каби ҳужжатлихроникал, «Ўлим минораси» (реж. В. Висковский) ва «Мусулмон қиз» (Д. Бассалиго) каби тўламетражли бадиий фильмлар чиқарди. Бадиий фильмлари анча бўш бўлсада, тушунарли ва соддалиги билан ажралиб туради. Ролларни асосан четдан таклиф этилган актёрлар (Н. Венделин, В. Баранова, О. Фрелих, О. Третьякова, Г. Левкоев, X. Роҳатова, Р. Сайдалиева ва б.) ижро этди. 1925 й. «Бухкино» Туркистон давлат кино ташкилоти («Туркгоскино») б-н бирлаштирилиб, Узбек давлат кино ташкилоти («Узбекгоскино») ташкил этилди.

Жўра Тешабоев.