БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ

БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ — хўжалик ҳисоби турларидан бири; хўжалик фаолияти жараёнида корхона маблагларининг айланиши ва мулк ҳаракатини ифодаловчи маълумотлар мажмуаси. Бухгалтерия ҳисоби жорий ҳужжатларга асосланади, узлуксиз, ўзаро бирбирига боғлиқ бўлган маблағлар ва хўжалик операцияларини пул ҳисобида акс эттиради, ягона қоида ва халқаро стандартларга мое равишда ташкил этилади. ЎзР да Бухгалтерия ҳисоби 1996 й. 30 авг. да қабул қилинган «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонун ҳамда халқаро шартномаларга мувофиқ юритилади.