БУХГАЛТЕРИЯ (нем. Buchhalter) 1) бухгалтерия ҳисобини юритиш;
2) корхона, муассасаларнинг молиявий ишларини қайд этиб бориш, назорат қилиш, жумладан ходимларга иш ҳақи ёзиш, бухгалтерия ҳисоботи ва б. ҳисоботлар тузиш билан шуғулланувчи махсус бўлими. Одатда Бухгалтерияни бош ҳисобчи (бухгалтер) бошқаради.