БУХАРСКИЙ ВЕСТНИК

«БУХАРСКИЙ ВЕСТНИК» («Бухоро ахборотномаси») — Бухоро вилояти ҳокимлигининг ижтимоийсиёсий газ. Бухоро ш. да рус тилида ҳафтада 2 марта чиқади. Дастлаб 1920 й. 5 янв. дан Бухоро ш. да «Известия» («Ахборот») номи билан нашр этилган. 1958 й. дан «Красная Бухара» («Қизил Бухоро»), 1970 й. дан «Советская Бухара» («Совет Бухороси»), сунг «Бухарские известия» («Бухоро ахбороти») (1992— 94) номлари билан чиққан. 1994 й. дан ҳоз. номда. Газ. га турли йилларда Г. Я. Краковский, СВ. Бондаренко, В. Г. Попов ва б. бош муҳаррирлик қилган. Газ. таҳририятида турли даврларда фаолият кўрсатган М. Б. Марясин, И. В. Лазарев, В. М. Шураевга Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими унвони берилган. «Бухарский вестник» шўро тузуми даврида Бухоро вилоятида коммунистик мафкурани тарғиб қилган етакчи матбуот органи бўлган. Мустақиллик даврида мақолаларнинг сиёсий йўналиши, мазмуни ва мундарижасида кескин ўзгариш рўй берди. «Бухарский вестник» Бухоро вилоятида мустақиллик йилларида содир бўлган яратувчилик ишларини ўз саҳифаларида акс эттирмоқда, русий забон аҳоли ўртасида давлатимизнинг ички ва ташқи сиёсатини тарғиб қилмоқда. Адади 1 мингдан зиёд (2001).