БУХАРЕСТ УНИВЕРСИТЕТИ — Руминиядаги энг йирик унтлардан бири. 1864 й. бир неча коллежларнинг бирлашуви натижасида давлат олий ўқув юрти сифатида ташкил этилган. Бухарест университети биол., геол., геогр., тарих, герман тиллари, славян, роман ва шарқ тиллари, румин тили ва адабиёти, физика, мат., кимё, фалсафа, ҳуқуқшунослик бўйича мутахассислар тайёрлайди. Унтда 7 мингдан ортиқталаба таълим олади. Кутубхонасида 1,5 млн. дан ортиқ асар сақпанади.