БУХАРЕСТ ТИНЧЛИК ШАРТНОМАСИ

БУХАРЕСТ ТИНЧЛИК ШАРТНОМАСИ — 1) 1913 й. да тузилиб, 2Болқон урушига якун ясаган сулҳ (қ. Болқон урушлари, 1912—13);

2) бир томондан, Германия, АвстрияВенгрия, Болгария ва Туркия, 2томондан Руминия ўртасида 1918 й. да тузилган сулҳ. Руминия АвстрияВенгрияга чегара участкаларини (тахм. 6 минг кв. км) берди, Жан. Добружани Болгарияга қайтарди (Шим. Добружа устидан Германия бошлиқ блокнинг кондоминимуми ўрнатилди). Бухарест тинчлик шартномаси (1918) Версаль сулҳ шартномаси (1919) билан бекор қилинди.