БУТУН РОССИЯ ФАВҚУЛОДДА КОМИССИЯСИ

БУТУН РОССИЯ ФАВҚУЛОДДА КОМИССИЯСИ (ВЧК) — аксилинқилобий ҳаракатлар ва саботажга қарши кураш мақсадида тузилган орган (1917—22). 1917 й. дек. да Ф. Э. Дзержинский раислигида тузилган. 1918 й. да маҳаллий губерня, уезд (1919 й. янв. да бекор қилинган), транспорт, фронт ва армия фавқулодда комиссиялари ташкил этилган. Асосан сиёсий принцип негизида оммавий равишда шафкатсиз қатағонлар уюштирган, «қизил террор»ни амалга оширган. 1922 й. да Давлат сиёсий бошқармаси (ГПУ) қилиб қайта тузилган (яна қ. Давлат хавфсизлик органлари).