БУТПАРАСТЛИК

БУТПАРАСТЛИК — бут, санам, салиб, иконага сиғиниш одати. Фетишизм, мажусийлик каби ибтидоий динларга хос. Бутпарастлар бутни, санамни худолар қиёфаси, тимсоли деб билганлар. Мажусийликдаги Бутпарастлик одати христианлик, буддизм каби динларда ҳам сақланиб қолган. Mac, христианликда икона, крестга, буддизмда ҳайкалчаларга чўқинишади. Ислом дини шаклланишидан олдин Саудия Арабистонидаги қабилаларда Бутпарастлик одати бўлган, яъни ҳар бир қабила ўз худосига, уни ифодаловчи бутга топинган. Бундай бутлар Маккадаги диний ибодатхона — Каъбада 300 дан ортиқ эди. Ислом дини шаклланиб, якка худога сиғиниш пайдо бўлгандан сўнг бутлар Каъбадан чиқариб ташланди. Кўп худоликка эътиқод қиладиган қабилаларда, хусусан, Африкадаги айрим қабилаларда Бутпарастлик ҳали ҳам бор.