БУТОВСКАЯ Евдокия Михайловна (1917. 28. 12, Полтава — 1982. 7. 1, Тошкент) — сейсмолог олима. Ўзбекистон ФА мухбир аъзоси (1979), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1978). физикамат, фанлари д-ри (1971). Ўрта Осиё давлат унтини тугатган (1940). Ўзбекистон ФА Математика инти сейсмология бўлими ташкилотчиси ва раҳбари. Геол. ва геофизика инти сейсмология лаб. мудири (1963 й. дан). Асосий илмий ишлари зилзила муаммоларига, зилзила ўчоғини ва сейсмик режимини аниқлашга, жойларни сейсмик р-нлаштиришга, Ер пўстининг чуқур қисмларини ўрганишга доир. Ўзбекистондаги 10 га яқин сув омборларининг мукаммал сейсмик р-нлаштиришга раҳбарлик қилган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1981).