БУТАНЛАР

БУТАНЛАР — тўйинган углеводородлар, умумий формуласи С4Н|0. Мол. м. 58,123, рангсиз ва ҳидсиз газ. Икки изомери маълум: нормал бутан СН3 — СН2СН2СН3 ва изобутан — СН—СН3. Сувда эримайди, органик эритувчиларда яхши эрийди. Бутанлар тўйинган алифатик углеводородлардир. Улар нефтни қайта ишлаш вақтида чиқадиган газлар таркибида учрайди. Нормал бутанни катализатор иштирокида изомерлаб изобутан, дегидрогенлаб дивинил (каучук мономери) ва б. тўйинмаган углеводородлар олиш мумкин. Изобутанни алкиллаб, неогексан ва изооктан олинади. Бутанлар мотор ёнилғиларининг юқори октанли компоненти, бутен, сирка кислота, малеин ангидрид олишда хом ашё, унинг пропан ва б. углеводородлар билан аралашмаси газ ёнилги сифатида ишлатилади.