БУРГАНА ТОҒЛАРИ — Фарғона водийсида, шарқда Сўх дарёси ва ғарбда Аччиқсув сойи водийлари оралигидаги тоғлар. Ўртача бал. 650—900 м, энг баланд жойи 1000 м. Баландлиги шим. дан жан. га томон ортиб боради. Юқори неоген ва қуйи тўртламчи даврларнинг конгломерат, қумтош, гил, шағалтошларидан ташкил топган, юзаси қумлоқ ва қумокларнинг юпқа қатлами б-н қопланган. Бургана тоғлари ён бағирлари қуруқ сой ўзанлари билан кучли парчаланган. Марказий қисмида атрофга нисбатан анча (100—120 м) кўтарилган, юзаси ясси, ён бағирлари анча қия бўлган баландликлар мавжуд.
Бургана тоғлари шим. да Исфара ва Сух конус ёйилмалари оралиғидаги пастқамлиқдан кескин кўтарилган, этагида энсиз пролювиал шлейф вужудга келган. Жан. да эса Бургана тоғлари Туркистон тизмасининг шим. ён бағирларидан адир орти пастқамлиги билан ажралган. Бургана тоғларининг шим. ён багарларида оч бўз, жан. да эса типик бўз тупроқлар тарқалган, майда шағал учрайди. Оқ шувоқ, эфемерлар ўсади. Асосан яйлов чорвачилигида фойдаланилади.