БУЛҒОР ТИЛИ — қад. булғор халқининг тили. Аҳолиси туркий қабилалар уюшмасидан иборат бўлган Булғор давлати ҳоз. Волга ва Кама дарёларининг бўйларида 10-а. да вужудга келган. Бу давлат инқирозга учрагандан кейин қабила ва халқларнинг Булғор иттифоқи тарқалиб кетган. Бу тил тўғрисида византиялик, европалик, арман ва араб сайёҳларининг хотираларида, шунингдек қабр тошларида сақланган маълумотлар, киши ва жой номлари асосида фикр юритиш мумкин. Булар Булғор тилининг баъзи хусусиятларини аниқлашга имкон беради. Mac, қад. туркий тиллардан «з» ўрнида «р», «ш» ўрнида «л» мавжудлиги билан фарқ қилгап: кёр — куз; хёл — қиш. Б. т. қад. тиллардан ҳазар, ҳоз. тиллардан чуваш тилига яқин туради. Бу 3 тил биргаликда туркий тилларнинг булғор гуруҳини ташкил қилади.