БУЛЬДОЗЕР (инг. bulldozer — катта қисмларни майдалаш) — 1) тупроқ, қум, шағал, майда тош, тоғ жинслари ва б. тўкма материалларни 200 м гача масофага суриш ва тўплаш, зовур ва чуқурларни тупроқ билан тўлдириш, ерни текислаш, ахлат ва чиқиндиларни йиғиш, аэродром, йўл ва майдонларни қордан тозалаш учун мўлжалланган машина. Йўл қурилиши, гидротехника иншоотлари (тўғон, дамба ва б.) қурилиши, қ. х. да ишлатилади. Бульдозер ерни кесиб сурадиган мослама, рама, мосламани кўтарибтуширувчи гидравлик ёки чиғирли (арқонблок тизимли) механизмлар ва уларни бошқариш тизимларидан иборат.
Бульдозер ларнинг қуйидаги хиллари бор: а) кесиб сурувчи мослама (отвал) минг ишлаш усулига қараб, отвали буриладиган ва отвали бурилмайдиган; б) отвалини бошқариш механизмига қараб, гидравлик; арқон (трос)блок тизимли; в) тракторнинг юриш қисмига қараб, ғилдиракли ва гусеницали;
2) машинасозликда — металлни қиздириб ёки совуқлайин букиб, турли шаклдаги деталлар тайёрланадиган гидравлик ёки кривошип механизмли қурилма (пресс). Б. кўплаб маҳсулот ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг темирчиликштамплаш цехларига ўрнатилади. Кривошип механизмли Бульдозер станинасининг йўналтирувчилари / да ползун 2 (расм) юради. Эгиш штамплари ползунга ва станина тираклари 3 га болт 4 лар б-н маҳкамлаб қўйилади. Гидравлик Бульдозернинг ползуни суюқлик таъсирида ҳаракатланади.