БУЛОҚБОШИ ТУМАНИ

БУЛОҚБОШИ ТУМАНИ — Андижон вилоятипятн туман. Вилоятнингжан. да. 1992 й. 3 апрда ташкил этилган. Булоқбоши тумани шим. ва шарқда Андижон ва Хўжаобод туманлари, ғарбда Асака ва Марҳамат туманлари, жан. ва жан. ғарбда Қирғизистон Республикасининг Ўш вилояти Аравон тумани билан чегарадош. Майд. 0,18 минг км2. Аҳолиси 96,5 минг киши (2000).

Булоқбоши туманида 1 шаҳарча (Андижон), 5 қишлоқ фуқаролари йиғини (Булоқбоши, Найман, Ширмонбулоқ, Мойариқ, Кулла) бор. Маркази — Булоқбоши қишлоғи.

Табиати. Туман ҳудуди тоғ ва тоғ олди текисликларидан иборат. Иқлими кескин континентал. Янв. нинг ўртача т-раси — 3,5°, июлники 26°. Йилига 180—190 мм ёғии тушади. Вегетация даври 230 кун. Туман ҳудудидан Жан. Фарғона канали, Аравонсой оқиб ўтади. Текисликлар бўз, қўнғир тупроқлар, адирлар қумтош, мергель, лёсс ва чақиртошлар билан қопланган. Ёввойи ўсимликлардан шўра, шувоқ, момақаймоқ. ялпиз, қамиш, бангидевона, янтоқ, отқулоқ, юлғун, ажриқ, қирқбўғин, ғумай, қуйпичан, қўйтикан усади. Эчкемар, қашқалдоқ, тошбақа, жайран, тулки, илон, калтакесак, типратикан; қушлардан каклик, бедана, лайлак, ёввойи ўрдак, сўфитўрғай, сассиқпопишак, қарға, зағизғон, майна, бойўғли, бургут ва б. яшайди.

Аҳолиси, асосан, ўзбеклар, шунингдек қирғиз, қозоқ, тожик, татар, рус ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. 1 км! га 529 киши тўғри келади (2000). Шаҳарликлар 4,1 минг киши, қишлоқ аҳолиси 92,4 минг киши.

Хўжалиги. Булоқбоши тумани асосан пахтачиликка ихтисослашган. Туманда 2 ГЭС, «Булоқбоши ипаги» корхонаси, бадиий буюмлар, трикотаж фкаси, пойабзал фкаси, тош кони, хўжаликлараро механизациялашган кўчма колонна, автокорхона, электр тармоқлари бўлими, МТП бор. Туманда 65 кичик корхона ва фирмалар, 17 акциядорлик жамияти мавжуд. Хўжаликлари чорвачилик, боғдорчилик, пиллачилик, полизчилик, сабзавотчилик билан шуғулланади.

Қ. х. да суғориладиган ерлар 9363 га, экинзорлар 7076 га, шу жумладан 3440 га ерга пахта, 681 га ерга емхашак экинлари, қисман гречиха экилади. Булоқбоши туманида 8 ширкат хўжалиги, 56 деҳқон ва чорвачилик фермер хўжаликлари бор. Туман хўжаликлари ва хусусий фермаларда 3142 қорамол, 4140 қўй, 225 от боқилади. Яқин т. й. станцияси — Андижон (туман марказидан 22 км).

1999/2000 ўқув йилида 31 умумий таълим мактабида 22908 ўқувчи, 1 гимназияда 136 ўқувчи, 1 лицейда 130 ўқувчи таълим олди. Бизнес мактаби, 26 оммавий кутубхона, 5 клуб, 8 қишлоқ маданият уйи, музей, маданият ва истироҳат боғи хизмат кўрсатмоқда. Туманда 670 ўринли 32 касалхона, 5 қишлоқ врачлик амбулаторияси, 3 поликлиника, 17фельдшеракушерликпункти, 3 қишлоқ врачлик пункти бўлиб, уларда 218 врач, 980 ўрта маълумотли тиббий ходим ишлайди (1999). 1992 й. дан «Булоқбоши» туман газ. чиқади (адади 4000).