БОНИФИКАЦИЯ (франц. bonifi cation, лот. bonus — марҳаматли, яхши) — 1) товарларга ҳақ тўлаш усулларидан бири, келишувларда имтиёзларни таъкидлаш учун ишлатилади. Мае, товарнинг стандартдан ортиқ сифатлари учун товар нархига қўшимча бериш, кўтара (улгуржи) савдо қилганларга товарни арзонроқ бериш, мамлакатдан чиқариладиган товарларни харид қилишда ундирилган солиқларни қайтариш (экспорт Б. си), давлатнинг кредитлар учун тўланадиган фоизларни ўз гарданига олиб, субсидия бериши сингари кўринишлари бор;
2) сотилган товарлар миқдорига қараб савдо хизматчиларини мукофотлаш.