БОНИФАСИО

БОНИФАСИО (Bonifacio) Андрее (1863. 29. 11—1897.10.5) — Филиппин миллийозодлик ҳаракати раҳбарларидан бири. 1892 й. Катипунан деган инқилобий ташкилот асосчиси. Бонифасио 1896 й. авг. да Филиппин халқини испан мустамлакачиларига қарши қуролли курашига раҳбарлик қилганлардан бири. Филиппин Республикаси президента Э. Агинальдо буйруғига биноан отиб ташланган.