БОНДОПАДДХАЙ Тарашонкор (1898. 23. 7 — Бирбум — 1971) — ҳинд ёзувчиси, жамоат арбоби. Бенгал тилида ёзган. Бондопаддхай довруғини таратган романлар («Ер — худо», 1939; «Халқ — худо», 1942; «Беш қишлоқ», 1944 ва б.) да катта ер эгалари билан деҳқонлар турмуш тарзи, улар орасидаги муносабат, умуман бенгал қишлоғи ҳаёти акс эттирилган. «Соғломлаштириш маскани» романи, бир нечта пьеса («Икковлон», 1942 ва б.) муаллифи. Тошкентда бўлиб утган Осиё ва Африка ёзувчилари конференцияси қатнашчиси (1958).