БОНДАРЕВ Юрий Васильевич (1924. 15. 3, Орск) — рус ёзувчиси. Оддий аскарларнинг қаҳрамонлиги, инсоннинг урушдаги руҳияти Бондарев ижодининг бош мавзуидир («Батальонлар ўт очишни сўрайди» повести, 1957; «Иссиқ қор» романи, 1969 ва б.). «Сукунат» романи (1962) тинч ҳаётга қайтиш ҳақида, «Соҳил» (1975), «Сайлов» (1980), «Ўйин» (1985) каби романларида инсоннинг ўз даври, ватани билан алоқалари ҳақидаги ахлоқийфалсафий мулоҳазалари акс этган.