БОНД

БОНД (инг. bond) — 1) кафолат гаров; 2) бож тўловлари олинмаган импорт товарлар. Бундам товарлар божхонага бириктирилган Бонд омборларида сақланади. Агар товарлар мамлакат ичкарисига жўнатилса, бож тўланади. Бонд омборида товарлар белгиланган муддатгача сақланади, муддат тугагач эса, давлат фойдасига мусодара қилинади.