БОМБАЙ УНИВЕРСИТЕТИ

БОМБАЙ УНИВЕРСИТЕТИ — Ҳиндистондаги энг йирик унтлардан бири. 1857 й. асос солинган. 1904 й. гача унинг вазифаси бир қанча коллежларда имтиҳонлар ўтказиш ва ўқув машғулотлари ташкил этишдангина иборат бўлган. 1904 й. дан бевосита ўқув фаолиятини ташкил этиш (лекциялар ўқиш, ўқув жараёни учун зарур бўлган илмий ишлар нашр этиш ва ҳ. к.) ҳуқуқини олган. Бомбай университети ижтимоий фанлар, тижорат, юридик, тиббиёт, доришунослик, стоматология, лед., психология соҳалари бўйича мутахассислар тайёрлайди. 160мингдан ортиқталаба таълим олади. Унтда бир канча и. т. муассасалари ва интлар бор.