БОМБАЙ, Мумбай (Мумба маъбудаси номидан) — Ҳиндистондаги шаҳар. Махараштра штатининг маъмурий маркази (I960 й. дан). Ҳиндистоннинг ғарбий қирғоғи яқинидаги Бомбай ва Солсетт о. ларида жойлашган, кўприк ва кўтармалар билан материкка туташган. Аҳолиси 9,9 млн. киши (1991).
Бомбайни 1532 й. да Португалия мустамлакачилари босиб олган. 1661 й. дан Англия ихтиёрига ўтди. 1668 й. дан инглизларнинг ОстИндия компанияси Бомбайда ҳарбий ва савдо базалар қура бошлади. 19-а. да Ҳиндистоннинг муҳим иктисодий ва ижтимоий марказига айланди. Бомбайда ҳиндистонликларнинг инглиз мустамлакачиларига қарши сиёсий чиқишлари бўлиб ўтган (1908, 1946). Бомбай мамлакат шаҳарлари орасида аҳолисининг сони бўйича биринчи, иктисодий ва маданий мавқеи жиҳатидан иккинчи ўринда. Шаҳарда турли диндаги ҳар хил миллат вакиллари (маратҳлар, гужоратлар, секхлар, балужлар, оташпараст форелар) яшайди. Б. Ҳиндистоннинг Арабистон денгизи соҳилидаги энг катта порти. Бир йиллик юк ортиб ту шири ш 30 млн. т. Б. да йирик товар, фонд, пахта биржалари, миллий ва чет эл банклари, суғурта компаниялари жойлашган. Ички ва халкаро авиация йўллари тугуни. Мамлакатнинг асосий экспорт ва импорти Бомбай оркали утади. Четга марганец ва б. р удал ар, пахта, ип газлама, тери ва чарм, мойли ўсимлик уруғлари чиқарилади. Четдан машина ва ускуналар, кумир, нефть, ғалла келтирилади. Саноати ривожланган. Бомбай мамлакатнинг асосий саноат хусусан, тўқимачилик саноати марказларидан бири (мамлакат ип газлама саноатининг карийб 3/4 қисми Бомбайда), шунингдек банкмолия маркази; Б. да нефти и қайта ишлаш, машинасозлик, ёғочсозлик, полиграфия, озиқ-овқат саноати тармоклари мавжуд.
Бомбай бинолари европача ва ҳиндча услуб б-н асосан 19—20-а. ларда қурилган. Бомбай оролидаги форт (қалъа) шаҳарнинг шаҳристони ҳисобланади. Бу ерда давлат муассасалари, банклар, унт (18S7) ва б. бор. Б. марказида катта Крофорд бозори (1871) жойлашган. Бомбай яқинида Тарапур АЭС бор. Шаҳар 16 а. дан маълум.