БОМБАЖ (франц., bombage) , консерва банкаларининг бўртиш и — консерваларни сақлашда учрайдиган бузилиш тури. Қопқоқларнинг бўртиши Бомбаж деб аталади. Бомбажнинг биологик, кимёвий ва физик турлари мавжуд. Биологик Бомбаж идишларнинг зич ёпилмаслиги ёки етарлича стерилизация қилмаслик натижасида вужудга келади, унда микроорганизмлар ривожланиб, газлар пайдо бўлади. Бундай консервалар фойдаланишга яроксиз ҳисобланади. Кимёвий Бомбаж консервалардаги кислоталарнинг идиш қопқоғи (темир қисми) га бўлган таъсири натижасида юзага келади: водород ажралиб чиқиб, қопқоқ бўртади. Кўпинча нордон меварезавор ва сиркалан ган консерваларда учрайди. Физик Бомбаж консерваларнинг музлашидан келиб чиқади (банкадаги маҳсулот ҳажми катталашиб қопқоқ бўртади). Физик ва кимёвий Бомбажга учраган консервалардан фақат санитария назорати рухсати билан фойдаланиш мумкин.