БОМА — Конго Демократик Республикаси ғарбидаги шаҳар. Аҳолиси 246 минг киши (1991). Атлантика океани қирғоғидан 75 км ичкарида, Конго дарёси эстуарийсидаги порт (денгиз кемалари киради); четга ўрмон ва қ. х. маҳсулотлари (пальма мойи, банан, какао, каучук) экспорт қилинади. К х. маҳсулотлари қайта ишланади; кимё, ёғочсозлик, металлни қайта ишловчи корхоналар бор. Кема таъмир қилинади. Балиқ овланади. Шаҳарга 16-а. да асос солинган. 1886—1926 й. ларда Бельгия Конгоси маъмурий маркази бўлган.