БОЛҒАЛАНУВЧАНЛИК — металл ва қотишмаларнинг болғалаш, прокатлаш (босим остида сиқиб ишлов бериш), кирялаш (сим чўзиш), пресслаш ва штамплашга мойиллик хоссаси. Материалларнинг деформация қаршилиги ва пластиклик хоссаси б-н ифодаланади. Болғаланувчанлик хоссасига эга бўлган материалларнинг деформацияга қаршилиги паст, пластиклиги юқори бўлади.