БОЛҒАБАЛИҚ

БОЛҒАБАЛИҚ (Sphurna zygaena) акуласимонлар туркумига мансуб балиқ. Танасининг уз. 3,5 м ча, оғирлиги 150 кг гача (баъзилари ҳатто 400 кг гача). Атлантика ва Тинч океаннинг тропик ҳамда субтропик минтақаларида таркалган. Денгиз тубида яшайди, камбала, скат ва ҳар хил умуртқасиз жониворлар билан озикланади. Урғочиси 40 тагача тирик балиқчалар туғади. Кам овланади. Бошининг икки ёнидаги ўсимтаси болғага ўхшайди. Номи ҳам шундан олинган. Йирик кўзлари бошидаги ўсимталар устида жойлашганидан Болғабалиқ анча узоқни кўради.