БОЛҚОН УРУШЛАРИ — Болқон я. о. да 1912—13 й. ларда бўлиб ўтган икки уруш. Биринчи Болқон уруши (1912 й. 9 окт. 1913 й. 30 май) Болқон иттифоқи (Болгария, Сербия, Греция, Черногория) билан Туркия ўртасидаги уруш. Лондон сулҳ шартномаси (1913 й. 13 май) га кўра, мағлуб Туркия Истанбул ва Шарқий Фракиянинг бир қисмидан бошқа Болқондаги барча мулкларидан маҳрум бўлган.
Иккинчи Болқон уруши (1913 й. 29 июнь — 10 авг.) — Болгарияни Сербия, Черногория, Греция ва уларга қўшилган Руминия ва Туркияга қарши уруши. Уруш Болгариянинг мағлубияти билан тугади. Бухарест сулҳ шарт номасига (1913 й. авг.) кўра, Болгария Руминияга Жан. Добружа, Грецияга Македониянинг жан. қисмини ва Ғарбий Фракиянинг бир қисмини, Сербияга Македония шим. кисмининг деярли ҳаммасини беришга, Туркияга Адрианопол (Адирна) ни қайтаришга мажбур бўлди. Болқон урушлари халқаро зиддиятларнинг кескинлашувига, 1914—18 й. лардаги 1-жаҳон урушининг тезлашувига йўл очиб берди.