БОЛЬЦМАН СТАТИСТИКАСИ — классик механика қонунларига мувофиқ ҳаракатланаётган, ўзаро таъсирлашмайдиган кўп сонли зарраларга эга бўлган термодинамик мувозанат ҳолатидаги идеал газ статистикаси. Сийраклашган барча молекуляр газларга ва газлар разрядланаётганда содир бўлувчи плазмага татбиқ қилинади, металлардаги электрон газ ва фотонларга қўлланилмайди. Больцман статистикасини Л. Больцман ишлаб чиққан.