БОЛЬЦМАН ПРИНЦИПИ — энтропия S билан термодинамик холат эҳтимоллик W орасидаги муносабат (к — Больцман доимийси, W — ҳолат эҳтимоллиги). Термодинамиканинг иккинчи бош қонуни Больцман принципи бўйича статистик шарҳланади: табиий жараёнлар термодинамик тизимни кам эҳтимолли ҳолатдан кўп эҳтимолли ҳолатга ўтишга мажбур қилади Больцман принципини Л. Больцман ишлаб чиққан.