БОЛЬЦМАН ДОИМИЙСИ — асосий физик константалардан бири. Универсал газ доимийси R нинг Авогадро сони N. га нисбатига тенг. Больцман Доимийсини ўртача ҳар бир молекулага тўғри келадиган газ доимийси дейиш мумкин. Л. Больцман номи билан аталади.