БОЛЬЦМАН (Boltzmann) Людвиг (1844. 20. 2, Вена — 1906.5.9, Дуино, Италия) — австрия физиги. Вена ФА аъзоси (1895). Статистик физика ва физик кинетика асосчиларидан бири. Больцман ўз номи б-н аталувчи тақсимот функциясини ва газларнинг асосий кинетик тенгламасини яратди. Термодинамиканинг иккинчи крнунини статистик нуктаи назардан асослаб берди (1872). Больцман газлар ва қаттиқ жисмларнинг диэлектрик доимийларини аниқлади. Иссиқлик нурланиши қонунларидан бири (Стефан — Больцман қонуни) ни яратди. Бу қонун ҳоз. замон нурланиш назариясини ривожлантиришда муҳим роль ўйнади.