БОЛТИҚ ҚАЛҚОНИ — Шаркий Европа платформасининг шим. ғарбий қисмида, унинг токембрий бурмали фундаментининг ер юзасига чиқиб қолган қисми. Нисбатан ёшроқ чўкинди жинслари қоплами деярли учрамайди. Россиянинг шим. гарбий (Карелия Республикаси, Мурманск вилояти) қисми, Финляндия ва Швеция ҳудудларини ўз ичига олади. Фундаментининг токембрий жинслари кучли метоморфлашган ва мураккаб жойлашган бўлиб, турли ёшга мансуб мажмуалардан иборат. Архей ва қуйи протерозой жинслари (гнейслар, кристалли сланецлар ва б.) дан тузилган. Уларнинг мутлақ ёши 3500 млн. йилдан 2700 — 2500 млн. йилгача. Протерозойнинг нисбатан ёшроқ Карелия ва свекфин мажмуалари кўпроқ тарқалган, улар бурмали системалар ҳосил қилиб, шаклланиши бундан 1850—1750 млн. йил аввал якунланган. Шунингдек гранитрапакивлар ҳам ривож топган (1640 — 1620 млн. йил). Палеозойдан бошлаб вақтвақти билан кўтарилган. Болтиқ қалқонида темир рудаси (Швеция, РФ), мис-никель рудалари (РФ), палеозой ишқорли интрузиялари орасида апатит (Хибин, РФ) конлари бор.