БОЛТАЮТАР

БОЛТАЮТАР (Gypaetus barbatus) — йиртқич қушлар туркумининг қарчиғайсимонлар оиласига мансуб қуш. Ўзбекистонда учрайдиган йиртқич қушларнинг энг йириги. Уз. 1,1 м гача, қаноти ёйилганда 2,7 м га боради. Боши ва танасининг қорин томони оқиш ёки сарғиш, орқа томони қорамтир. Тумшуги остида қаттиқ қилсимон патлардан ҳосил бўлган бир тутам кокили бор. Б. Марказий Осиё, Арабистон, Жан. Европа ва Африканинг шим. шарқида тарқалган, Ўзбекистонда тоғларнинг қояли жойларида яшайди. Нурота тоғларидек паст тоғларда ҳам, Помир ва Тяньшан каби баланд тогларда ҳам учрайди. Уясини қоялар орасига қуради. Дек. — янв. да 1—2 та тухум қўяди. Тухумини эркаги билан урғочиси галмагал босади, лекин урғочиси кўпроқ ўтиради. 55—60 кунда бола очади, боласи 4 ойда учирма бўлади. Болтаютар одамга ва йирик сут эмизувчиларга ҳужум қилмайди. Ўлимтиклар ва суяклар билан озиқланади. Қаноти катта ва кенг бўлиб, ўлимтиклар ахтариб узоққа учишга мослашган. Баъзан каклик, қуён, суғурларга ҳужум қилади. Копетдоғ этагида тошбақалар б-н озиқланиши аникланган. Болтаютар тошбақа косасини кучли тумшуғи билан синдира олади. Суякларни ҳам ҳазм қилади. Тирноқлари тўмтоқ, бармоклари калталигидан тирик ҳайвонларни тутиб ўлдира олмайди, лекин ўлжасини панжалари билан чангаллаб уча олади. Болтаютар кўпчилик мамлакатлар Қизил китобига киритилган.

БOЛTИPИҚ [Cardaria repens L. (Schrenk) larm. ] — крестгулдошларга мансуб кўп йиллик бегона ўт. Пояси тик усади, сершох, бўйи 15—20 см. Барглари кетмакет жойлашган, гуллари оқ, қалқонсимон тўпгулга йиғилган. Меваси тўрт уруғли қўзоқ. Апр. — июнда гуллайди ва мевалайди. Уруғидан ҳамда илдиз бачкиларидан кўпаяди. Бир туп ўсимлик 3—5 мингтагача уруғ беради. Уруғлари асосан сув орқали тарқалади. 15—20° трада униб чиқади. Илдизи ўқ илдиз бўлиб, тупроққа 1,5—2 м гача чуқур киради. Қурғоқчилик ва шўрга чидамли. Ўрта Осиёда тарқалган. Бедапоялар, пахтазор, суғориладиган ва лалми экинлар орасида, йўл ёқалари, ташландиқ ерлар, ариқ бўйлари, боғузумзорларда учрайди.

Кураш чоралари: анғизни юмшатиш, ерни чуқур шудгор қилиш, культивациялаш ва б.