БОЛТАЧИ (ТАБАРДОР) МУҲАММАД ПОШО

БОЛТАЧИ (ТАБАРДОР) МУҲАММАД ПОШО (1660—1712) Усмонли турк империяси султони Аҳмадхон III даври (1703—30) даги садри аъзам. Ўсмирлик чоғида султон саройига келиб, болтачилар сафига хизматга кирган. Хушрўй ва хушовоз бўлганидан эдда «Хушрўй муаззин» деган ном билан танилган. 1704 й. султон Аҳмадхон III уни бош мирохур этиб тайинлаган, бир йилдан кейин эса садри аъзам лавозимига кўтарган. 18 ой шу лавозимда ишлагач, амалдан туширилган, кейинчалик Арзирум ва Ҳалаб волийси этиб тайинланган. 1710 й. рустурк уруши бошлангач, садри аъзам лавозимига қайта тайинланган. Турк лашкари рус қўшинларини Прут дарёси этагида бутунлай тормор қилиб, Пётр I ни асир олишига бир баҳя қолганда, Болтачи (табардор) муҳаммад пошо (Т)М. П. русларга сулҳ тузишни таклиф қилиб ғоятда катта хатога йўл қўйган. У бу хатоси учун амалдан туширилиб, Митилена, сўнг Лемнос о. га сургун қилинган ва бир йилдан кейин ўша ерда вафот этган.