БОЛТАЕВА Икрома (1916.16.1, Китоб — 1993.21.11, Тошкент) — Ўзбекистон халқ артисти (1956). Педагогика билим юртида (1930—32), Лоҳутий номидаги Тошкент театр техникумида (1933—34) таълим олган. Ижодий фаолиятини Қашқадарё театрида бошлаган. 1934—45 й. лар Самарқанд театрида ишлаб, Қундуз («Тоғ қизи»), Леди Мильфорд («Макр ва муҳаббат»), Майсара, Жамила («Майсаранинг иши», «Бой ила хизматчи») каби образларни яратган. 1946 й. дан Ҳамза театрида. Болтаеванинг образлари мукаммал ва тугаллиги б-н ажралиб туради. Юксак актёрлик маҳорати, ифодали нутқи, ёрқин маиший бўёқлар воситасида ўзига хос қайтарилмас образлар яратишга эришди. Машҳур роллари: Варвара («Момақаддироқ»), Ҳафиза, Салтанат, Нетайхон, Шакарбуви («Янги ер», «Шоҳи сўзана», «Тобутдан товуш», «Аяжонларим»), Дездемона («Отелло»), Нури («Қутлуғ қон»), Марҳамат («Парвона»), Ҳуринисо, Саодат («Олтин девор», «Истанбул фожиаси»), Башорат, Фармонбиби («Келинлар қўзғолони») ва б. Кинода (Ҳалима, «Маҳаллада дувдув ran» ва б.) ҳам роллар ижро этган. Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1979).