БОЛТАЕВ Муҳаммад Назарович (J928. 1.10, Бухоро) — файласуф олим. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1978), фалсафа фанлари д-ри (1966), проф. (1968). Бухоро давлат пед. институтини тугатган (1950). Душанбе, Тошкентдаги олий ўқув юртларида фалсафадан даре берди. Қарши давлат пед. институти ректори (1977—86), Бухоро давлат ун-ти фалсафа кафедраси мудири (1986 й. дан). Илмий ишлари Ўрта Осиё мутафаккирларининг фалсафий фикр тараққиётига қўшган ҳиссаси, тасаввуф вакилларининг инсон ҳаётининг маъноси ҳақидаги фиқоларига, умуминсоний маънавийахлоқий қадриятларга бағишланган. «Шуҳрат» медали билан мукофотланган (1994).