БОЛТАЕВ

БОЛТАЕВ Ботир (1942. 15. 12, Хива) — меъморий ёдгорликларни таъмирлаш устаси, меъмор. Ўзбекистон БАнинг акад. (1997). Тошкент политехника интини тугатган (1974). Маданият ишлари вазирлигининг Маданий ёдгорликларни асраш илмий и. ч. бошқармасининг махсус лойиҳалаш устахонасида меъмор, уста. Меъмор, наққош, кошинкор ва ўймакор уста сифатида қад. меъморий обидаларни таъмирлашда фаол иштирок этади. 90-й. ларда Мчан қалъадатн Тошҳовли (харамхона), Кўҳна Арк (арзхона), Қибла Тозабоғдаги масжид, Паҳпавон Маҳмуд мақбараси, Уч авлиё мақбараси, Шаҳрисабздаги Гумбази Сайидон, Кўк гумбаз масжиди, Бухородаги Баҳоуддин мажмуаси ва б. ни таъмирлашда қатнашди.