БОЛТАЕВ Абдурауф (1909. 2. 6, Каттақўрғон 1978. 6.10, Тошкент) — Ўзбекистон халқ артисти (1964). 1931—34 й. ларда Қорадарё, Нарпай, Сариосиё туманлари, Каттақўрғон ш., Қашқадарё вилояти театрларининг ташкилотчиларидан, 1934—39 йлар Самарқанд вилоят театри да, 1939 й. дан Муқимий театрида актёр. Машҳур роллари: Қози («Майсаранинг иши»), Бобохон («Тоҳир ва Зуҳра»), Жиянбой («Ғунчалар»), Умурзоқбой («Паранжи сирлари»), Флорес («Қўзибулоқ»), Қози («Навоий Астрободда»), Мулла Камол («Нурхон») ва б. «Опасингиллар», «Қутлуғ қон», «Қалбингда қуёш» фильмлари, «Наштар» сатирик киножурналининг кўп сонларида турли роллар ижро этган. Болтаев кулгили, ҳажвий ролларда танилган. У ўз каҳрамонларининг асосий хусусиятларини бўрттириб тасвирлайди, ҳажв ва киноя воситаларидан кенг фойдаланган. Болтаев яратган қаҳрамонлар соддалиги ва самимийлиги билан ажралиб турган.