БОЛТ [нем. Bolt (e)] — машина ёки иншоотларнинг ажралувчи қисмларини бириктирувчи маҳкамлаш детали; бир учида резьба қирқилган, иккинчи учида тўрт ёки олти қиррали каллаги бўлган думалоқ стержендан иборат. Болт бириктириладиган деталлардаги тешикдан ўтказилиб, резьбали учига гайка бураб қўйилади.