БОЛОР ҚЎЙДИ

БОЛОР ҚЎЙДИ, болор оширди (тўсин чиқарди) — уй-жой қуриш б-н боғлиқ маросимлардан бири, уйнинг девори тиклангач, биринчи болор (тўсин) чиқарилади. Шунда қурувчи усталар «болор ўтирмаяпти» дейишади. Уй эгаси усталарга биттадан ё кўилак, ё чорси беради. Мана шундан кейин уйнинг болорлари чиқарилади, усталарга, қурилишда ёрдам бераётган ва ҳозир бўлганларга зиёфат берилади. Болор қўйди (оширди) маросими уйнинг томини ёпиш учун чиқариладиган тўсинлар яхши ўтирсин, томи мустаҳкам бўлсин деган мақсадда қилинадиган хайрсадақа кўринишларидан биридир.