БОЛОМЕТР

БОЛОМЕТР (юн. bole — нур т… метр) — нурланиш энергиясини ўлчаш учун мўлжалланган асбоб. Ютилаётган нурланиш оқими таъсирида электр каршилиги ўзгарадиган термосезгир элемент ишига асосланган. Термосезгир элемент юзаси юқори ютиш крбилиятига эга қора қурумга бўялган, одатда, юпқа (0,1—1 мкм) металл қатлам ёки катта травий қаршилик коэффициентига эга ярим ўтказгич ёки диэлектрик бўлиши мумкин. Б. Уинстон кўприги сингари схемада ясалади. Кўприкнинг бир томонидаги термоэлементга нурланиш оқими туширилади, иккинчи томондагиси ёпиқ бўлади. Нурланиш оқими таъсирида термоэлемент т-раси ўзгаради, натижада Болометрнинг электр қаршилиги, электр занжирида эса ток кучи ўзгаради ва юклама қаршиликда кучланиш пасаяди. Кучланишнинг ана шу пасайиши ўлчанаётган нурланиш оқими қуввати ўлчами бўлиб хизмат қилади. Металл ва яримўтказгичдан ясалган Болометрни совитиш талаб этилмайди. Совитиладиган яримўтказгич (германий) ли Болометр жуда сезгир бўлади. Ўта ва ўта ўтказувчан Болометр 2—4° К трагача совитилади. Ҳозир энг сезгир Болометр германий ва галлийдан ясалади ва 1015 Вт қувватни ўлчашга имкон беради.