БОЛДИРҚОРА (Adianthum capillus veneris L.) — қирққулоқдошлар оиласига мансуб кўп йиллик ўт. Тоғлардаги ғорларда, қояларнинг соя ва сернам ёриқларида, булоқ ёқасида усади. Болдирқоранинг поя ва баргларидан тайёрланадиган кукун ва экстракт сафро ва сийдик ҳайдовчи, балғам кўчирувчи, кўкрак оғриқлари ва нафас қисишини босувчи дори сифатида ишлатилади.