БОЛГАРЛАР

БОЛГАРЛАР — халқ, Болгариянинг асосий аҳолиси (7,85 млн. киши) (1992). Украина (234 минг), Молдавия (88 минг), Россия (32,8 минг) ва б. мамлакатларда ҳам яшайдилар. Умумий сони 8,45 млн. (1992). Болгар тилидя гаплашадилар. Европеоид ирқига мансуб. Диндорлари — асосан православлар, бир қисми ислом динида. Болгарларнинг этногенезида фракияликлар, Болқон я. о. га 6—7-а. ларда кўчиб келган славянлар ҳамда Қора денгиз бўйи даштларидан Аспарух бошчилигида келган қад. туркий элат булғорлар асосий роль ўйнаганлар. 8—9а. ларда славян ва болгар (булгор) этник гуруҳлари бир-бири билан яқинлашиб, тили ва маданияти славян бўлган болгар элати ташкил топди. Болгарлар рун, полян, болқон, шон каби этник гуруҳларга бўлинади.