БОЛАСОҒУН — ўрта асрлардаги йирик шаҳар (7—14-а. лар). Қад. Еттисув вилоятининг маркази. Унинг харобалари Тўқмоқ ш. (Қирғизистон) нинг жан. ғарбида, 12 км масофа (Чу водийси) да жойлашган. Тарихда Гўбалиқ («Яхши шаҳар»), баъзан Кўзбалиқ, Қўз улуш, Хосун орду (Кучли Ўрда) деб ҳаматалган. Боласоғун 11—12-а. 1-ярмигача^орахонийларъа 12-а. 2-ярмидан қорахитойлариинт пойтахти. 14-а. даги ўзароурушлар натижасида вайрон бўлган. Махмуд ибн Валинит «Баҳр уласрор» асарида ёзилишича, Боласоғунда 12-а. да 40 та жоме ва 200 та кичик маежид, 20 та хонақо бўлган. А. Н. Бернштам олиб борган археологик қазишлар натижасида шаҳар чеккасида 7—8-а. ларга оид будда ибодатхонаси топилган.