БОЛАЛАР ФОЛЬКЛОРИ

БОЛАЛАР ФОЛЬКЛОРИ — оғзаки ижод намуналари. Одатда болалар ёки улар учун катталар томонидан яратилади. Фольклор жанрининг таркибий кисми. Узбек Болалар фольклори алла, эртак, эрмаклар, тез айтиш, топишмоқ, болалар ўйин қўшиқлари, эркалама, масхаралама ва б. ни ўз ичига олади. Болалар фольклори боланинг тинглашига, айтиб юришига, ўиинига, қўшиғига мосланган бўлади. Ўзбекистонда Болалар фольклори намуналари тўплам ҳолида 1932 й. дан нашр этила бошлади. Катталар томонидан яратиладиган алла, овутмачоқ ва эркаламалар оналар меҳрмуҳаббати б-н йўғрилган бўлиб, уларда гўдакнинг истиқболига оид орзуумидлар, бола яшаётган муҳит ўз ифодасини топади. Болани белаш, ўтқазиш, атакчечак юргизиш, сакратиш, ўйнатиш ва овутишларда «Тойтой», «Бордиборди» ва б. овутмачоклар айтилади. Болалар қўшиқларининг кўплари йил фасллари б-н боглик. «Бойчечак», «Офтоб чиқци оламга», «Читтигул», «Лайлак келди, ёз бўлди», «Қурбақа», «Қалдирғоч» каби қўшиқларни болалар том бошида, далаларда, қишлоқ кўчаларида айтишади. Улар баҳор келиши, ёмғир ёғиши, қуёшнинг оламни иситиши, илк чечак, биринчи қор каби фасл ва табиат ҳодисалари билан боғлиқ. «Бу боғчада олича», «Зувзув борағон», «Чамандагул», «Оқ шоли, кўк шоли» ва б. қўшиклар турли даврда айтилаверади. Уларда овчилик, деҳқончилик, чорвачилик, ҳунар ва санъат билан боғлиқ меҳнат жараёнлари, катталар хаттиҳаракатларига тақлид акс этади. Ўйинлар ҳам, қўшиқлар ҳам болаларнинг аклий ва жисмоний камолатга етишига ёрдам беради, уларда завқ уйғотади. Ўйинлар Болалар фольклорининг мураккаб тури бўлиб, уларда драма ва мусиқа унсурлари чатишиб кетади. Ўйинларни кичик ёшдаги болалар «Чорий чамбар», «Ҳаккалакам» каби санама ўйинидан, катта болалар «Қушим боши» деган топишмоқдан бошлайди.

Болалар боғчалари, мактабларда ўйинлардан кенг фойдаланилади. Болалар фольклори ёш авлодни интизомли, жасур, қатъиятли, қийинчиликларни енгишга, ўртоқларига ёрдам беришга тайёр бўлиш сингари яхши сифатларга эга бўлиб ўсишларига ёрдам беради. Унинг айрим намуналари мактаб дарсликлари ва ўқиш китобларига киритилган (яна қ. Болалар ўйин қўшиқлари).

Ад.: Жаҳонгиров F., Узбек болалар фольклори, Т., 1975; Ўзбек халқ оғзаки поэтик ижоди, Т., 1980; Сафаров О., Узбек болалар поэтик фольклори, Т., 1985.