БОЛАЛАР ПОЛИКЛИНИКАСИ — 14 ёшгача бўлган болаларга тиббий ёрдам кўрсатадиган даволашпрофилактика муассасаси. Болалар поликлиникаси болалар касалхонаси таркибига кириши ёки мустақил ҳолда фаолият кўрсатиши ҳамда кўп тармоқли бўлиши мумкин. Қишлоқ жойларда марказий туман касалхоналари қошидаги поликлиникаларда болалар маслаҳатхонаси бўлади.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда (Тошкент ш. да) катталар ва болалар поликлиникалари ҳамда аёллар маслаҳатхонасида оилав«ий врач» омиллари асосида тиббий ёрдам кўрсатадиган оилавий поликлиникалар ташкил қилинган. Бу жойларда Болалар поликлиникаси вазифасини оилавий поликлиникалар бажаради. Шу билан бирга болалар консультативдиагностика поликлиникалари (марказлари) ҳам очилган. Болалар поликлиникасида ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатадиган хоналар (жарроҳ, логопед, ревматолог, тиш, кўз, бурунтомоқ ва қулоқ касалликлари, бадантарбия ва уқалаш хоналари), уйда ёрдам кўрсатиш ва соглом болалар бўлими, сут ошхонаси мавжуд. Болалар поликлиникасида тез-тез қўзиб турадиган касалликлардан азият чекадиган беморлар диспансер кузатувида бўлади (қ. Диспансеризация). Болалар поликлиникасида бир неча врач бўлса, уларнинг ҳар бири маълум участкаларга бириктириб қўйилади. Участка ҳудудида яшайдиган ҳар бир врачга 1—2 ҳамшира ёрдам беради. Болалар поликлиникаси соғлом болаларнинг асабийруҳий, жисмоний ривожланишини мунтазам кузатиб бориш, маслаҳатлар бериш, болалар ва уларнинг отаоналарини санитариягигиена жиҳатидан тарбиялаш ишларини амалга оширади. Шунингдек, боланинг жисмоний ривожланишига алоҳида аҳамият берилади; гавда вазни ўлчамлари (антропометрия) қайд қилиб борилади.