БОЛАЛАР КУТУБХОНАСИ

БОЛАЛАР КУТУБХОНАСИ — мактаб ёшидаги болалар ва усмирларга хизмат кўрсатадиган муассаса. Ўзбекистонда бундай кутубхоналар оммавий равишда 30-й. ларда вужудга кела бошлаган. Ёш авлодни давр талаби даражасида тарбиялашда Болалар кутубхонаси муҳим аҳамиятга эга. Болалар кутубхонасининг китоб жамгармаси тарбия вазифалари ва китобхонларнинг ёш хусусиятларига мувофиқ ташкил этилади. Китоб ўқиш юзасидан болаларга якка тартибда йўлйўриқ кўрсатилади, турли оммавий тадбирлар ўтказилади. 1965 й. да ташкил қилинган Республика болалар кутубхонаси республика вилоятлари болалар кутубхоналарига, болалар б-н ишлайдиган муассасаларнинг кутубхоналарига услубий раҳбарлик вазифасини бажара бошлади (кутубхона жамгармаси 300 мингдан ортиқ, 1998). Ёшларни билимли, маънавий баркамол қилиб тарбиялаш, уларда ўқиш маданиятини шакллантиришда Болалар кутубхонаси ларининг олиб бораетган оммавий ишлари қўл келмоқда (машҳур кишилар б-н учрашувлар, «Китобхонлар конференциялари», «Овозли ўқишлар», «Адабий эрталиклар», «Китоблар ҳафталиги» ва ҳ. к.).