БОЙҒОНИН

БОЙҒОНИН Нурпейис (1860Ахтюбе вилояти Бойғонин тумани — 1945.9.4) — қозоқ халқ оқини, йирик жиров. Козоғистонда хизмат кўрсатган санъатарбоби (1939). Ёшлигидан овулларда ўланлар айтган, 17 ёшидаёқ «бола жирчи» номини олган. «Қўбланди», «Эр Тарғин», «Тўрахон» каби халқ достонларини, айниқса ботирлик жирларини яхши билган. Ўз термаларида ҳаётни, дўстлик, ботирлик, инсонпарварлик ва меҳнатни улуғлаган. Оқиннинг К«убугул», «Норқиз», «Алпамыс», «Оқкенжа», «Қиз Жибек», «АйманШолпан», «Тўрахон» ва б. достонларида қозоқ халқининг ҳаёти ҳақкрний акс эттирилган. Бойғониннинг «Узбекистан» шеърида Узбекистоннинг гўзал табиати, оқ кўнгил, меҳнатсевар одамлари куйланади.